O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХОДИМ

Tasnif: Бу арабча сўз xādim(un) шаклига эга (АРС, 213); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: xādim -> хâдим (ходим); xadama феълининг 'меҳнат фаолиятини адо этди' маъноси билан (АРС, 213) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), араб тилида отлашиб 'хиз — матчи', 'хизматкор' маъноларини, ҳозирги ўзбек тилида 'бирор идора, муассасада ишловчи киши' маъносини англатади; тарихан 'йирик амалдорнинг шахсий хизматини бажарувчи киши' маъносини ҳам англатган (ЎТИЛ, II, 328). Бу сўзнинг ходима муаннас шакли 'аёл ходим' маъносини англатади.