O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХОЛИҚ

Tasnif: Бу арабча сўз 'яратди', 'юзага келтирди' маъносини англатувчи xalaqa феълидан ҳосил қилинган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилида 'яратувчи' маъносини (АРС, 235), ўзбек тилида эса 'барча оламнинг яратувчиси (худо)' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 329). Бу сўзни эркак кишининг атоқли оти сифатида ёлғиз ишлатиш мумкин эмас, бу сўз олдидан 'қул', 'хизматкор' маъносини англатувчи арабча абд(ун) сўзини қўшиб, Абдухолиқ тарзида ишлатиш лозим.