O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХОС

Tasnif: Бу арабча сўз xāss(un) шаклига эга (АРС, 222); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, биринчи сад ундошини с ундошига алмаштириб, иккинчи сад ундошини ташлаб қабул қилинган: xās -> хâс (хос); xassa феълидан 'алоҳида хусусияъш бўлди' маъноси билан (АРС, 222) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 149), 'бирор киши ёки нарсанинг ўзига тегишли, ўзидагина мавжуд' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 333).