O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХОСИЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз xāssiyyat(un) шаклига эга (АРС, 222); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, биринчи сад ундошини с ундошига алмаштириб, иккинчи сад ундошини ва уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: xāssiyyat —> хâсийат (хосият); xassa феълининг xass(un) сифатдош шаклидан (АРС, 22) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), араб тилида 'ажралиб турадиган хусусият' маъносини (АРС, 222), Ўзбек тилида эса 'ижобий хусусият' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 333). Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Бу сўздан ўзбек тилида хосийатли, хосийатсиз сифатлари ясалган; хосийатхон шаклида атлас турларидан бирининг номига айланган.