ХОТИМА
Tasnif: Бу арабча сўз xātimat(un) шаклига эга
(АРС, 211); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул
қилинган: xātimat —> хâтима (хотима); кўпмаъноли хаtama феълининг 'тугатди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши xatim(un) сўзидан
(АТГ, 147) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), 'тугаш қисми' маъносини англатади (ЎТИЛ,II, 334).