O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХОТИР

Tasnif: Бу арабча сўз xātir(un) шаклига эга (АРС, 226) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: хātir —> хâтир (хотир); асли xatara2 феълининг 'миясига фикр келди' маъноси билан ҳосил қилинган бўлиб (АРС, 226), араб тилида 'ўй-хаёл', 'жон', 'хоҳиш' каби маъноларни англатади (АРС, 226); ўзбек тилида бу сўз 'эслаб қолиш қобилияти', 'эс', 'ёд' каби маънони англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 334). Бу сўздан ўзбек тилида хотирла- феъли ясалган.