O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХОТИРА

Tasnif: Бу арабча сўз xātirat(un) шаклига эга (АРС, 226); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: xātirat(un) -» хâтира (хотира); xatara2 феълининг 'миясига бир фикр келди' маъноси билан ҳосил қилинган бўлиб, араб тилида 'фикр' маъносини англатади (АРС, 226); ўзбек тилида бу сўз асосан 'киши ёки нарса ҳақидаги фикр- таассуротларни эсда сақлаш' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 335).