ХУЛЛАС
Tasnif: Бу арабча сўз xalis(un) сўзининг кўплиги
бўлиб, xullas(un) шаклига эга (АРС, 232); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган:
xullas -» хуллас; асли кўпмаъноли xalasa1 феълидан 'маълум натижа билан тугади' маъноси асосида ҳосил қилинган бўлиб (АРС, 232), ўзбек тилида 'қисқаси', 'бир сўз билан айтганда' каби маънони англатади (ЎТИЛ, II,
337). Бу сўз ўзбек тилида тожикча хулласи калом изофа бирикмаси таркибида 'хулоса' маъноси билан қатнашади.