O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХУЛОСА

Tasnif: Бу арабча сўз xulāsat(un) шаклига эга (АРС, 233); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, сад ундошини с ундошига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: xulāsat -> хулâса (хулоса); асли кўпмаъноли xalasa1 феълидан 'маълум натижага эришди' маъноси билан (АРС, 232) ҳосил қилинган I боб масдаридан (АТГ, 143) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от- бўлиб (УАЯ, 500), араб тилидан 'эришилган натижа' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 337). Бу сўздан ўзбек тилида хулосала- феъли ясалган.