O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХУЛҚ-АТВОР

Tasnif: Бу жуфт сўз ўзбек тилида арабча хулқ (қ.) ва атвор сўзларидан тузилган бўлиб, 'феъл-хўй’, 'характер' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 338). Атвор сўзи ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди; бу сўз 'олға ҳаракатланди' маъносини англатувчи tavvara феълидан (АРС, 483) ҳосил қилинган tavr(un) масдарининг (АТГ, 142) кўплик шакли бўлиб (АТГ, 40), ўзбек тилига 'кишининг юр и ш-тур и шда, муомилада ўзини тутиши' каби маъноси билан қабул қилинган.