O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХУМОР

Tasnif: Бу арабча сўз xumār(un) шаклига эга (АРС, 237) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: xumār —> хумâр (хумор); хаmаrа феълининг 'ачитди' маъноси билан (АРС, 237) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'ичкилик истеъмол қилгандан кейинги беҳоллик' маъносини англатади (АРС, 237); ўзбек тилида бу сўз асли 'кайф берувчи нарсани истеъмол қилиш иштиёқи' маъносини англатади; хумор кўзлар бирикмаси таркибида эса 'кучли истак-хоҳиш ифодаловчи', 'сузук' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 338).