O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХУНАСА

Tasnif: Бу арабча сўз асли xunsa шаклига эга (АРС, 239); ўзбек тилига ns ундошлари оралиғига а унлисини қўшиб, се ундошини с ундошига, чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: xunsa— > хунаса (Тожик тилига хуносо шаклида олинган:ТжРС, 431); кўпмаъноли xunsa феълининг 'ўзини аёл кишидек тутди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб мас — дари бўлиб (АТГ, 143), 'ҳам эркаклик, ҳам аёллик белгилари бор киши' маъносини англатади (УТИЛ, II, 339).