O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ХУРОФАТ

Tasnif: Бу арабча сўз xurāfat(un) шаклига эга (АРС, 217); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: xurāfat -> хурâфат (хурофат); xarifa феълининг 'алжиди' маъноси билан (АРС,217) ҳосил қилинган I боб масдари xuraf(un) сўзидан (АТГ, 143) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), 'турли асоссиз ирим-чиқимларга берилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 340). Бу сўз ЎТИЛга нимагадир хурофот (кўплик) шаклида киритилган.