ХУСУС
Tasnif: Бу арабча сўз xusus(un) шаклига эга (АРС,
222); ўзбек тилига сад ундошларини с ундошларига, чўзиқ и унлисини у унлисига алмаштириб қабул
қилинган: xusus -> хусус; асли xassa феълининг (АРС,222) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'хусусият', 'муносабат' каби маъноларни англатади (АРС, 222);
ўзбек тилида хусус(и)да шаклида ишлатилиб, ’ҳақида', 'тўғрисида' каби маънони билдиради (ЎТИЛ, II, 341).