ХУФЙА
Tasnif: Бу арабча сўз xufyat(un) шаклига эга (АРС,
230); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: xufyat -» хуфйа (хуфя); асли 'яширди' маъносини англатувчи xafa (xafiya) феълининг (АРС,230) I боб масдари xufy(un) сўзидан (УАЯ, 568) -at(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500),
'сирлилик', 'яширин ҳодат1 маъносини англатади. Бу сўз ўзбек тили луғатларига хуфия шаклида (и унлиси орттирилган ҳолатда) киритилган (ЎТИЛ, II, 342); сўзлашув
тилида бу сўз аслига мувофиқ хуфйа тарзида талаффуз қилинади.