ЭЪТИБОР
Tasnif: Бу арабча сўз ьiъtibār(un) шаклига эга
(АРС, 494), ўзбек тилига касрали ҳамзани э товушига,
чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сукунли айн
ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган:
ьiъtibār -> эътибар (эътибор); асли ъаbаrа2 феълининг
(АРС, 494) ибрат қозонди' маъноси билан ҳосил
қилинган VIII боб масдари бўлиб (УАЯ, 567), 'алоҳида
диққат билан ёндашиш', 'нуфуз', 'o6pf каби маънолар-
ни англатади (ЎТИЛ, II, 458). Бу сўз аёл кишининг
атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади. Ўзбек тилида
эътибор сўзидан эътиборли сифати ясалган.