O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭҲТИЙОЖ

Tasnif: Бу арабча сўз ьihtiyāç(un) шаклига эга (АРС, 199); ўзбек тилига касрали ҳамзани э товушига, ҳойи ҳутти ундошини қ ун дошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьihtiyāç -> эҳтийâж (эҳтиёж); 'етишмовчилик юзага келди' маъносини англатувчи havvaça феълининг (АРС, 199) VIII боб масдари бўлиб (УАЯ, 304), 'бирор нарсага бўлган муҳтожлик' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 459).