
ИСКОВУЧ
Tasnif: ’искаб топадиган’. Гиёҳванд моддаларни и с к о в у ч ит ёрдамида осонгина топиб
оламиз. Бу сўз асли искä- феълининг -гӱчи қўшимчаси билан ҳосил қилинган сифатдош шакли бўлиб, маъно тараққиёти натижасида сифатга айланган; бу сўз таркиб топишида қуйидагича товуш ўзгаришлари юз берган: аввал -гӱчи қўшимчаси бошланишидаги г ундоши в ун — дошига алмашган, қўшимча охиридаги и унлиси талаффуз қилинмай қўйган, кейин в ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган, ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: искä- + гӱчи = искäгӱчи > искäвӱч > искâвуч.