
КАДР
Tasnif: Бу арабча сўз qadr(un) шаклига эга (АРС,
624); кўпмаъноли qadara феълидан 'хизматларини муносиб баҳолади' маъноси билан ҳосил қилинган I боб
масдари бўлиб (АТГ, 142), ўзбек тилида 'ҳурмат-иззат кўрсатишга лойиқлик', 'аҳамиятини, қийматини йўқот —
маганлик' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, II, 534).
Бу сўздан ўзбек тилида қадрла- феъли, қадрли, қадр
сиз сифатлари, кейинги сифатдан қадрсизлаш- феъли
ясалган; бу сўз билан қадр-қиймат жуфт сўзи ҳам ту —
зилган.