ИСЛАН
Tasnif: ’бузилиб, ёмон ҳид ҳосил қил-’, ’саси-’. Гўшт и с л а н и б қ о л и б д и. Бу сўз ’ҳид’ маъносини англатувчи ис отидан ясалган исла— феълининг ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -и қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига тенг бўлиб (ЭСТЯ, I, 380), асли ’ҳидга эга бўл-’ маъносини билдирган, маъно тараққиёти натижасида ’саси-’ маъносини англатиб, янги сўзга айланган: (ис + ла = исла-) + н = ислан-.