O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒАЗАБ

Tasnif: Бу арабча сўз ġadab(un) шаклига эга (АРС, 565); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: ġadab —» ғазаб; 'қаттиқ аччиқланди' маъносини англатувчи ġadiba феълидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'қаттиқ аччиқланиш', 'қаҳр' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 647). Бу сўздан ўзбек тилида ғазаблан- феъли ясалган.