ҒАЗАВОТ
Tasnif: Бу арабча сўз ғазват (-» ғазот) сўзининг
(қ.) кўплик шахли бўлиб (АТГ, 39), асли 'дин йўлида қилинадиган муқаддас урушлар' маъносини билдиради; ўзбек тилида бу сўз ғазот сўзининг кўплик шакли эканлиги уқилмайди, ғазот сўзи англатган маънода ишлатилади (ЎТИЛ, II, 648). Асли ғазавот шаклига эга бу сўз ЎТИЛда ва имло луғатида ғазовот тарзида хато ёзилган (Бундай хато ёзиш ТжРСнинг 474- бетида ҳам воқе бўлган).