O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒАЗАЛ

Tasnif: Бу арабча сўз ġazal(un) шаклига эга (АРС, 562) ; кўпмаъноли ġazila феълининг 'кўнгил овлайдиган сўзлар айтди' маъносидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'аёлни мадҳ этиб, севги изҳор қилиб ёзилган шеър' маъносини англатади (УАЯ, 568). Бу сўз адабиётшунослик термини сифатида 'биринчи икки мисраси ва кейинги байтларининг иккинчи мисралари ўзаро қофияли кичик ҳажмли лирик шеър' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 647).