ҒАЗОТ
Tasnif: Бу арабча сўз асли gazvāt(un) шаклига эга
(АРС, 563); ўзбек тилига (шунингдек тожик тилига ҳам) V ундошини ташлаб, бу ундошдан кейинги ā унлиси â унлисига алмаштириб қабул қилинган: gazvāt -» ғазâт(ғазот); ТжРСда (474) ғазот сўзи ғазо сўзининг шакли деб таъкидланган; ЎТИЛда (II, 648), аксинча, ғазо сўзи
ғазот сўзининг шакли деб қаралган; gazvat(un) сўзи gaza феълининг 'босқин қилди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'босқин', 'юриш' маъносини англатади (АРС, 563); ўзбек
тилига ғазот шаклида олинган бу сўз 'дин йўлида
қилинадиган муқаддас уруш' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 648).