ҒАЙИР
Tasnif: Бу арабча сўз ġayur(un) шахлига эга (АРС,
577); ўзбек тилига чўзиқ u унлисини и унлисига ал —маштириб қабул қилинган: ġayur —> ғайир. Бу сўз асли 'рашк қилди', 'ичи қоралик қилди' маъносини англатувчи ġara феълидан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ,43), 'рашкчи', 'ичи қора' маъносини англатади (ЎТИЛ, II,648), Бу сўз билан ўзбек тилида ғайирлик қил- қўшма феъли тузилган.