ҒАЙРИШУУРИЙ РАВИШДА
Tasnif: Бу бирикманинг биринчи аъзоси бўлиб келган мураккаб сифат арабча 'зид', 'терс' маъносини англатувчи ғайр(ун) сўзини (Бу сўз тожик тилида ғайри- шаклида олд қўшимчага айланган) шуурий сўзига қўшиб ўзбек тилида ҳосил қилинган (АТГ, 70); бу бирикма 'ўзи билмаган, истамаган ҳолда' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 649). Ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган шуурий сўзи арабча нисбий сифат бўлиб, шуур сўзидан (қ.) -ийй(ун) қўшимчаси билан ясалган (АТГ, 48), ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган; асли 'ҳис-туйғу, ақл-идрок билан боғлиқ' маъносини англатади.