ҒАМЗА
Tasnif: Бу арабча сўз ġamzat(un) шаклига эга (АРС,
571); Ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ġamzat —> ғамза; кўпмаъноли ġamaza феълининг 'кўзи билан ишва қилди' маъноси билан (АРС, 571) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ,143), 'кўз билан қилинган ишва' маъносини англатади
(ЎТИЛ, И, 651).