ҒАНИ
Tasnif: Бу арабча сўз ġaniyy(un) шаклига эга (АРС,
573); ўзбек тилига сўз охиридаги уу товушларини ташлаб қабул қилинган: ġaniyy -» ғани; асли ġaniya феълидаи 'бой бўлди' маъноси билан (АРС, 573) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'бой', 'бадавлат' маъносини англатади (ЎТИЛ,11, 652). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади. Бу сўз билан атоқли отни Абдиғани ('бойнинг қули’) тарзида тузиб ишлатиш тўғри эмас.