ҒАНИМАТ
Tasnif: Бу арабча сўз ġanīmat(un) шаклига эга
(АРС, 573); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: ġanīmat -> ғанимат; асли 'ўлжа сифатида олди' маъносини англатувчи ġanima феълидан ясалган аслий сифатнинг муаннас шакли бўлиб (АТГ, 43), араб тилида 'ўлжа' маъносини англатади (АРС, 573); ўзбек тилида бу сўз одатда 'узоққа чўзилмайдиган, тезда ўтиб кетиши мумкин бўлган', 'қадрига етиш лозим' (нарса ёки киши) маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, И, 652).