O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒАРАЗ

Tasnif: Бу арабча сўз ġarad(un) шаклига эга (АРС, 560); ўзбек тилига дзад ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: ġarad -» ғараз; 'ёмон мақсад билан иш тутди' маъносини англатувчи ġarada феълидан (АРС, 560) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568); араб тилида 'мақсад', 'ёмон ният' маъноларини англатади (АРС, 560), ўзбек тилига 'ёмон ният' маъноси билан олинган (ЎТИЛ, И, 652). Бу сўздан ўзбек тилида ғаразчи оти ясалган.