ҒАРИБ
Tasnif: Бу арабча сўз ġarīb(un) шаклига эга (АРС,
559); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилингаи: ġarīb —> ғариб; кўпмаъноли ġaraba2 феълининг 'нотаниш бўлди' маъноси асосида (АРС, 559) ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'ўзга эллик', 'нотаниш', 'мусофир' маъноларини англатади (АРС, 559); ўзбек тилида бу сўз 'бирор яқин кишиси йўқ' маъносини, кейинчалик 'ночор аҳволдаги' маъно —сини ҳам англата бошлаган (ЎТИЛ, II, 653).