O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒАРОЙИБ

Tasnif: Бу арабча сўз асли ġarāъibu шаклига эга бўлиб, тожик тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани и унлисига алмаштириб, сўз охиридагии унлисини ташлаб к,абул қилинган: ġarāъibu —> ғарâиб (ғароиб) [ТжРС, 477]; тожик тилидан фарқли ҳолда ўзбек тилида касрали ҳамза йи товушларига алмаштирилган: ġarāъibu -» ғарâйиб (ғаройиб); garaba2 феълининг 'яширин бўлди', 'номаълум бўлди' маъноси асосида (АРС, 559) ясалган garīb(un)2 аслий сифатининг (АРС,559) кўпли к шаклига тенг бўлиб (АТГ, 41), ўзбек тилида кўплик шакли экани уқилмайди, 'ғалати, 'одатдагига ўхшамайдиган' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, И, 653).