O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒАРОЙИБАТ

Tasnif: Бу сўз асли арабча ғаройиб сифатидан (қ.) -at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500), ўзбек тилида (тожик тилида ҳам) қўшимча таркибидаги а унлиси а унлисига хато алмаштирилган, чунки ' бу ерда от ясовчи -at(un) қўшимчаси эмас, балки кўплик шакли ҳосил қилувчи -at(un) қўшимчаси қўшилади деб ўйланган: ғаройиб + ат = ғаройибат; бу сўз 'ғалати, одатдагига ўхшамайдиган нарса-воқеа' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 653).