O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒАРҚ

Tasnif: Бу арабча сўз асли ġaraq(un) шаклига эга (АРС, 561); ўзбек тилига (тожик тилига ҳам) иккинчи бўғиндаги а унлисини ташлаб қабул қилинган: ġaraq -» ғарқ> ġariqa феълининг 'чўмди', 'чўкди' маъноси билан (АРС, 561) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568) , 'сувга чўкиш' маъносини англатади; кўчма маънода 'бирор ишга кўмилиб. кетиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 654). Бу сўз билан ўзбек тилида ғарқ бўл- , ғарқ қил- феъллари тузилган.