O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒАССОЛ

Tasnif: Бу арабча сўз ġassāl(un) шаклига эга (АРС, 563) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ġassāl ғассâл (ғассол); ġasala феълининг 'ювди' маъноси билан (АРС, 563) ясалган от бўлиб (УАЯ, 499), араб тилида 'кир ювувчи' маъносини англатади (АРС, 563); ўзбек тилида бу сўз 'мурдани ювувчи’, 'ювғучи' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 654).