O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒИЗО

Tasnif: Бу арабча сўз ġizāъ(un) шаклига эга (АРС, 558); ўзбек тилига зал ундошини з ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ġizāъ -> ғизâ (ғизо); 'овқатланди' маъносини англатувчи gaza феълидан (АРС, 558) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 145), 'емиш', 'овқат' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 657).