ҒИЛОФ
Tasnif: Бу арабча сўз ġilāf(un) шаклига эга (АРС,
569) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига
алмаштириб қабул қилинган: ġilāf —> ғилаф (ғилоф); 'ичига солди' маъносини англатувчи ġalafa феълидан (АРС, 569) ҳосил қилинган III боб масдари бўлиб (АТГ,247), 'буюмни ташқи шикастдан сақлаш учун солиб қўйиладиган махсус қоплама' маъносини англатади (ЎТИЛ,
И, 658).