O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒИШАВА

Tasnif: Бу арабча сўз асли ġaşavat(un) ва ġişavat(un) шаклига эга (АРС, 564); адабий ўзбек тилига мансуб деб ғишава шакли белгиланган, бунда араб сўзи таркибидаги чўзиқ а унлиси а унлисига алмаштирилган, сўз охиридаги t товуши ташланган: gişavat ғишава; ғашава шакли сўзлашув тилига мансуб деб белгиланган; gaşiya2 феълининг 'қоплади' маъноси асосида (АРС, 564) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'ёпинчиқ', 'кўзни қоплаган нарда', 'кўзга тушган оқ' каби маъноларни англатади (АРС, 564); ўзбек тилида бу сўз 'инжиқлик', 'хархаша' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 661).