O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒОЗИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз ġāzin шаклига эга (АРС, 563); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги п товушини ташлаб, й товушини қўшиб қабул қилинган: ġazin —> ғâзий (ғозий); ЎКААҚЛнинг 433- бетида бу сўз ғози шаклида ёзилган; ġaza феъли — нинг 'босқин қилди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 151), араб тилида 'босқинчи' маъносини англатади (АРС, 563); ўзбек тилида бу сўз 'дин йўлида қилинган урушда енгиб чиққан (киши)' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 662). Бу сўз Ғози шаклида эркак кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади.