ҒОЙА
Tasnif: Бу арабча сўз ġāyat(un) шаклига эга (АРС,
575); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ġāyat -» ғайâ (ғоя); асли ġayya феълининг 'мақсадни белгилади' маъноси билан (АРС, 575) ҳосил қилинган масдари бўлиб, араб тилида 'чек-чегара', 'поён , 'мақсад', 'интилиш', 'хомхаёл', 'байроқ' маъноларини англатади (АРС, 575); ўзбек тилида бу сўз 'маълум
мақсадни кўзловчи фикр’, 'идея' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 663).