O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒОЙАТ

Tasnif: Бу арабча сўз ġāyat(un) шаклига эга (АРС, 575); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига ал —маштириб қабул қилинган: ġāyat ғайат (ғоят); ġayya феъли мақоласида келтирилган бу сўз ўзбек тилига 'чек-чегара', 'поён', 'ниҳоя' маъноси асосида (.АРС, 575) қабул қилинган бўлиб, 'бениҳоя', 'чексиз' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 663). Бу сўз ўрин келишиги қўшимчаси билан ғоятда шаклида ҳам ишлатилади (келишик қўшимчасини қўшиб ишлатиш ниҳоятда сўзида ҳам воқе бўлган).