O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒОЙИБ

Tasnif: Бу арабча сўз ġāьib(un) шаклига эга (АРС, 575) ; ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, касрали ҳамзани йи товушларига алмаштириб. қабул қилин ган: ġāьib ғâйиб (ғойиб); тожик тилига касрали ҳамзани и унлисига алмаштириб олинган: ġāьib —> ғâиб (ғоиб) - ТжРС, 479; ġaba феълининг 'кўздан йўколди' маъноси билан (АРС, 575) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), 'кўзга кўринмас', 'кўздан йўқолган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 662). Бу сўз билан ўзбек тилида ғойиб бўл- , ғойиб қил- феъллари тузилган.