O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒОЛИБ

Tasnif: Бу арабча сўз ġālib(un) шаклига эга (АРС, 568); ўзбек тилига чўзик, ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ġālib -> ғâлиб (ғолиб); кўп-маъноли ġalaba феълининг 'енгди' маъноси билан (АРС, 568) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), '(жанг, кураш, тортишув, мусобақада) енгиб чиққан' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 662). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида, шу сўзнинг муаннас шакли ғолиба сўзи аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади. Ғолиб сўзидан ўзбек тилида ғолиблик мавҳум оти ясалган.