O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҒУРБАТ

Tasnif: Бу арабча сўз ġurbat(un) шаклига эга (АРС, 559) ; кўпмаъноли ġaraba2 феълининг 'нотаниш бўлди' маъноси билан (АРС, 559) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'бегона юрт', 'бегона юртдаги ҳаёт’ маъноларини англатади (АРС, 559); ўзбек тилида бу сўз, юқоридаги маънолардан ташқари, 'ғам- ғусса', 'хафалик' маъносини ҳам англатади (ЎТИЛ, II, 665).