ҒУРУР
Tasnif: Бу арабча сўз ġurür(un) шаклига эга (АРС,
558) ; ўзбек тилига чўзиқ ü унлисини у унлисига алмаштириб қабул қилинган: ġurür- ғурур; 'мағрурланиш ҳиссига берилди' маъносини англатувчи ġаrrа феълидан (АРС, 558) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'мағрурланиш ҳиссиётига берилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 666). Бу сўздан ўзбек тилида ғурурлан- феъли ясалган.