O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАВО I

Tasnif: Бу арабча сўз havь(un) шаклига эга (АРС, 862); тожик тилига ҳамзани а товушига алмаштириб қабул қилинган (ТжРС, 494), ўзбек тилига шу шаклида ўтган: havь —> ҳава (ҳаво). Бу сўз асли 'интилди', 'кўзлади' маъносини англатувчи havь феълининг масдари бўлиб (АРС, 862), араб тилида 'бирор мақсадга интилиш' маъносини англатади. ЎТИЛда (II, 670) бу сўзнинг маъноси 'кибр', 'баланддимоғлик' деб таърифланган; бундай таърифлашга ҳаво сўзини кибр сўзига синоним деб тушуниш сабаб бўлган.