O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАВО II

Tasnif: Бу арабча сўз havāъ(un) шаклига эга (АРС, 862) ; ўзбек тили га чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: havāъ -> ҳавâ (ҳавo); кўпмаъноли hava феълининг (шамол) эсди маъноси асосида ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 146), араб тилидан 'Ер атрофини қоплаб турувчи, асосан азот ва кислороддан иборат модда' маъноси билан қабул қилинган (ЎТИЛ II 669).