ҲАВОЛА
Tasnif: Бу арабча сўз havālat(un) шаклига эга
(АРС, 204); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: havālat-> ҳавâла (ҳавола); асли hala феълининг 'ажратди' маъноси билан (АРС, 202) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'кимгадир пул ўтказиш' маъносини (АРС, 204), Ўзбек тилида эса 'кимнингдир ихтиёрига топшириш' маъносини англатиб, ҳавола қил- қўшма феъли таркибида қатнашади (ЎТИЛ, II, 670). Бу
сўз ҳозирги ўзбек тилида 'сноска' маъносини англатиш учун ишлатилмоқда.