O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҲАВОН

Tasnif: Бу арабча сўз асли havān(un) шаклига эга (АРС, 864); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига, чўзиқ и унлисини а унлисига алмаштириб олинган. havān -> ҳавâн (ҳавон); асли бу сўз ҳовонча сўзи (қ.) таркибидаги ҳовон сўзи билан бир хил ёзилиши тўғри, hana1 феълининг 'майда бўлди' маъноси билан (АРС, 863) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб, 'синчларга қиялаб михланадиган тирагич' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 671).