ҲАД I
Tasnif: Бу арабча сўз hadd(un) шаклига эга (АРС,
159); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини Ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги dd товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: hadd -* ҳад (лекин эгалик қўшимчаси қўшилса, бу ундош тикланади: ҳад + им ->
ҳаддим каби); hadda1 феълининг 'чегаралади' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АРС, 158), араб тилида 'чегара', 'поён' каби маъноларни англатади (АРС, 159); ўзбек тилига 'чегара' маъноси билан қабул
қилинган (ЎТИЛ, II, 671).